Banner Top

Француз институти Россия ёки Қозоғистонда радиация тарқалгани ҳақида баёнот берди

  Франция ядро ва радиация хавфсизлиги Институти (IRSN) Европа осмонида радиактив булутни қайд қилди. Экспертларнинг сўзларига қараганда, бу сентябрь ойи охирларида Россия ёки Қозоғистондаги  ядро обьектида радиация тарқалиши билан боғлиқ авария юз берганидан далолат беради.

  Айни дамда одамлар саломатлигига  бирор бир хавф йўқ, бироқ ҳодиса юз берган вақтда бир неча километр радиусдаги одамларни эвакуация қилиш тақозо этилган бўлиши мумкин, деймоқда институт ходимлари.

  Метеорологик маълумотларга таянган олимлар радиоактив булут Урал тоғлари жанубида пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Россия расмийлари мамлакатдаги ядро обьектларидаги ҳодисалар ҳақида маълумотга эга эмасликларини айтишди. Шу билан бирга октябрь ойи ўрталарида берилган хабарда, Роспотребнадзор Свердловск ва Челябинск вилоятларидаги радиация даражаси устидан мониторинг олиб боришни бошлагани маълум қилинган эди. Қозоғистонда француз олимлари баёноти юзасидан ҳозирча изоҳ беришмади.

  Гап бу ерда, асосан тиббиётда ишлатиладиган рутен-106 ҳақида бормоқда. Экспертлар  ядро реакторида юз бериши мумкин бўлган аварияни инкор қилишмоқда. Бундан аввал ҳавода изотоп даражаси ошгани ҳақида Германия баёнот берган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены