Banner Top

Путин янги муддатга ўз номзодини қўйиш бўйича “аниқлик киритди”

  Владимир Путин 2018 йилги президентлик сайловларида “иштирок этиш масаласида аниқлик киритди”. Бу ҳақда федерал амалдорига таяниб  РБК хабар тарқатди.

  Кремлда Путин янги муддатга президентликка ўз номзодини қўйиши борасида бир нечта сценарий ишлаб чиққан. Нашр суҳбатдошининг айтишича, бу ҳодиса Федерация Кенгаши сайловлар  ўтиши  ҳақида эълон қилгунича ёки эълон қилганидан сўнг юз бериши мумкин. Қонунга кўра, сайлов компанияси бошлангани хақидаги қарор 7 декабрдан 17 декабргача қабул қилиниши керак. Кремлга яқин манбанинг айтишича, бу "Единая Россия" (“Ягона Россия”) ва Умумроссия Халқ фронтининг съездларигача юз бериши мумкин. Съездлар декабрь ойининг иккинчи ярмида ўтиши кутилмоқда. Шу билан бирга бошқа сценарий ҳам бор, унга кўра Путин ўз режаси ҳақида январь ойи бошларида эълон қилади.

  Бугун пайдо бўлган хабарга кўра, Кремль Россия президентининг Федерал йиғинга мурожаатини декабрь ойидан февраль ойига кўчириши мумкин экан. Бу ҳақда Президент маъмуриятига яқин манба таяниб РБК маълум қилди. Кремлга яқин яна икки манба нашрнинг бу хабарини тасдиқлади. Путиннинг матбуот котиби  Дмитрий Песков бу хабарни тасдиқламади, шунингдек, инкор ҳам қилмади.

  Бу давлат раҳбарининг йил якунлари бўйича мурожаатини ўқиб бермаслик билан боғлиқ илк ҳодисадир, дея таъкидлайди РБК. Нашр экспертлари мурожаатнинг бошқа санага кўчирилиши Путиннинг сайлов компанияси билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини назардан қочиришмаяпти.

  Россияда  президентлик сайлови 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтади. Бундан аввал президентликка ўз номзодларини кўрсатиш борасида Алексей Навальный, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва "Яблока" асосчиси Григорий Явлинский, шунингдек,  ўзини “ҳаммага қарши номзод” сифатида кўрсатаётган телебошловчи Ксения Собчак маълум қилган эди. Владимир Путин ҳозирча расман ўз номзодини янги муддатга кўрсатиш ҳақида баёнот  бермади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены