Banner Top

Фарғонада ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан минглаб доллар олган фирибгар қўлга тушди

  Ўзини “Акмал” деб таништирган шахс Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро М. Нурматованинг ўғлини Фарғона давлат университети биология факультетига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, бунинг учун 6000 АҚШ доллари талаб қилган. Мазкур ҳолат юзасидан М. Нурматова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилди.

  Миллий хавфсилик хизмати Марғилон шаҳар бўлими ва департаментнинг Тошлоқ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Данғара туманида яшовчи Акмал Расулов Марғилон шаҳридаги “Ҳумо” тўйхонаси ёнида 3000 минг АҚШ долларини олаётган вақтда далилий ашё билан ушланди.

  Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Расуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми  ва 28,211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

  Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

М. Сулаймонов

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены