Banner Top

Эронда зилзила қурбонлари 400 кишидан ошди

  Эрон ва Ироқ чегарасида юз берган 7,3 балли кучли ер қимирлаши қурбонлари 414 кишига етгани ҳақида Associated Press хабар бермоқда.

  Эрон ғарбидаги Кармоншоҳ вилояти маъмурияти табиий офат қурбонлари айни вақтда 407 кишига етганини маълум қилган. Яна қарийб 7 минг киши жароҳатланган.

  Ироқ ҳудудида эса камида 7 киши ҳалок бўлиб, яна 535 киши жароҳатланган.

  Зилзила маркази Ироқнинг Халабжа шаҳридан 31 км масофада 23,2 км чуқурликда бўлган ва у маҳаллий вақт билан 9.48да бошланган.

 

Сўнги ўзгартириш: Душанба, 13 Ноябрь 2017 20:54

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены