Banner Top

Омурбек Бабанов фракция етакчиси лавозимини тарк этди

  Омурбек Бабанов «Республика – Ата-Журт» фракцияси етакчиси лавозимини тарк этди. Мазкур фракция депутати Алиярбек Абжалиевнинг маълум қилишича, бу борадаги қарор 13 ноябрь куни фракция йиғилишида қабул қилинди. Бабановнинг ўзи фракция етакчиси лавозимидан кетиши ҳақида ариза бергани айтилмоқда.

  Ўз мактубида Бабанов “ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгариши ва қонун лойиҳаларини ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишда “Республика” партияси парламентдаги «Республика - Ата-Журт» фракциясининг иши жипсланган ва интенсив олиб борилиши” кераклигини таъкидлаган.  У  парламент фракцияси етакчиси лавозимидан кетиш борасидаги ўз қарорини шундай изоҳлади.

  «Республика – Ата-Журт» фракцияси раҳбари Омурбек Бабанов президент сайловида иштирок этди ва овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринни олди.​

  Сайловолди кампанияси вақтида  Омурбек Бабанов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев билан учрашди. Бу учрашув давлатнинг ички ишларига аралашиш дея баҳоланди, ҳамда Остона ва Бишкек ўртасидаги қарама-қаршиликларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Интернетда Бабановнинг Ўшдаги асосан ўзбеклар истиқомат қиладиган «Амир-Тимур» (Он-Адир) микрорайонида аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувидаги нутқидан парчалар пайдо бўлди. Бабановнинг гаплари айрим фуқоролар томонидан фитна уюштириш сифатида баҳоланди. Сиёсатчини жавобгарликка тортиш керак деган чақириқлар пайдо бўлди.

  4 ноябр куни Бош прокуратура парламент депутати Омурбек Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан “Констициявий тузумни куч билан ўзгартиришга ошкора чақириқ” , “Миллий, ирқий ёки диний нафат уйғотиш” моддалари бўйича жиноий иш очди.

  Омурбек Бабанов айни дамда хорижда. Бабановнинг қайси давлатда экани айтилмаяпти.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены