Banner Top

Туркия ва Россия Сурияни барқарорлаштиришда ҳамкорлик қилади

  Туркия ва  Россия Суриядаги мажороларни сиёсий ҳал қилиш диққат марказида бўлиш кераклиги юзасидан келишиб олди. Бу ҳақда душанба куни Туркия президенти Режеп Эрдўғон Россия  президенти Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтган учрашувидан сўнг айтди.

  Эрдўғон Туркия Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бераётганидан қониқиш ҳосил қилишини, аммо икки томонлама савдодаги сўнги чекловлар бекор қилинишини ҳоҳлашини айтди.

  Россия ва Туркия 2023 йилда “Аккуй” АЭСининг биринчи реактори ишга туширилишини режалаштимоқда, деди президент Путин Туркия президенти Режеп Эрдўғон билан бўлиб ўтган музокоралар якунида ўтказилган матбуот анжуманида. Путиннинг сўзларига қараганда, яқин орада Россиянинг давлатга қарашли "Росатом" агентлиги “Аккуй” майдонида ўз фаолиятини бошлайди.

  Бочаров Ручей қароргоҳида Эрдўғон билан учрашувдан аввал Путин баёнот бериб, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар амалда тўлалигича қайта тикланди дейиш мумкинлигини таъкидлаган эди.

  Путиннинг айтишича, агар 2016 йилда Россия ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси 30 фоизга қисқарган бўлса, бу йил биргина 9 ой мобайнида 38 фоизга ошган. Путин ўз сўзига қўшимча қилар экан,  РФ ва Туркия барча йўналишлар бўйича, жумладан хавфсизлик ва Сурияни барқарорлаштириш масаласида  амалда фаол ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

  Бундан аввал Туркия президенти Россия ва АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак деган таклиф билан чиққан эди. У бу таклифни РФ ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Суриядаги мажорларни харбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги ҳақидаги баёнотидан кейин берди. Бу ҳақда Туркия етакчиси душанба куни Истамбулдан Россияга учиб кетиши олдидан айтган эди.

  Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2015 йилнинг ноябрида Туркия ҳарбий хаво кучлари томонидан Россияга тегшили ҳарбий самолёт Сурия чегарасида  уриб туширилганидан сўнг кескин ёмонлашиб кетди. Бироқ Путин ва Эрдўғон алоқаларни яхшилаш борасида ҳаракат қилиб келди. Эрон билан биргаликда Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия масаласида музокоралар ўтказилди. 13 ноябрь куни Сочига учиб кетишидан аввал Истамбулда журналистларга баёнот берган Эрдўғон Путинни "менинг қадрдон дўстим" дея атади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены