Banner Top

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбатлар сақланиб турибди

  Қирғиз-қозоқ чегарасида навбатлар сақланиб турибди, бироқ кутувчилар кам. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълум қилди.

  Идора матбуот котиби Салқин Абдиқариеванинг сўзларига қараганда,  “Оқ жол-автойўл” НЎПда навбат кутувчи фуқоролар йўқ, фақат 50 га яқин транспорт чегарадан ўтишни кутмоқда. Бошқа НЎПлар – «Ақ-Тилек» ва «Чон қапқа»да 300 та ва  184 та оғир юк ташувчи фуралар турибди.

  - Қозоғистон томони ҳар соатда бештадан машинани ўтказмоқда. Одамларнинг навбатга туриши аввалгидан фарқли равишда йўқ. Масалан, «Оқ жол – автойўл»  НЎПда бир ҳафтадан бери фуқороларнинг навбати йўқ. Пешинга яқин такси, маршрут автобусларда одамлар келади ва 100га яқини киши тўпланади. Бироқ бошқа вақт навбатлар бўлмайди.

  Унинг айтишича, «Чалдовар», «Кенбулун» ва «Тоқмоқ» НЎПларида вазият тинч, навбатлар йўқ.

  10 октябрдан бери Қозоғистон чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида бир неча километрлик тирбандликни юзага келтирди. Аввалига Остона Қирғизистонда ўтадиган  президентлик сайловлари арафаситда кўрилаётган чора эканлиги билан изоҳлади, бироқ,  25 октябрь куни Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаларидаги тафавут хақида баёнот берди. Қирғизистон хукумати бу айбловларни инкор қилади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены