Banner Top

Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

  Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс-клуби” залида ўтказилган тантанали тадбирда ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир аввалида ёшларга Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида сақланаётган тарихий экспонатлардан намуналар, қўлёзмалар, оғир ҳарбий техника макетлари ва бошқа қурол-аслаҳалар намойиш қилинди.

  Меморандум имзолангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал майор Абдусалом Азизов тадбирга йиғилган ёшларга ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг мазмун-моҳияти, мақсади, режалаштирилаётган ишлар, шу жумладан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм ва муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич тузилмаларини тузиш ва фаолиятини йўлга қўйиш, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек асраш, ёш авлод ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси борасидаги ишларни кучайтириш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан сақлаш каби кўзда тутилган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот бердилар.

  Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг ёшлар иттифоқи тузилмаларини йўлга қўйиш ва унинг фаолияти ҳамда ҳарбий хизмат билан боғлиқ бир қатор саволларига Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ходимлари томонидан атрофлича жавоблар берилиб, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этиб борилди. 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены