Banner Top

ЕХҲТ: ОАВларни “хорижий агент” дея тан олиниши мақсадга мувоффиқ эмас

  Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Россияда ОАВларни “хорижий агент” сифатида тан олинишга изн берувчи қонуннинг қабул қилинишидан ўз хавотирини билдирди. ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир баёнот бериб, айрим таҳририятларни АҚШ ва Россияда “хорижий агент” дея тан олинишини қабул қилиб бўлмайди.

  Арлем Дезир ҳам Қўшма Штатлар, ҳам Россияга мурожаат қилиб ОАВларни “хорижий агент” сифатида рўйхатга олиш талабидан воз кечишга чақирди. У шунингдек, ҳар икки мамлакатга мурожаат қилиб, айрим медиаташкилотларни “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтишларига  аниқ сабабларни кўрсатишларини илтимос қилди. ЕХҲТнинг ОАВ эркинликлари бўйича вакили  баёнот бериб қандай қонунчилик матбуот фаолиятига таъсир кўрсатиш юзасидан тушинтириш берилиши лозимлигини таъкидлади.

  Расмий баёнотда  Арлем Дезир ЕХҲТнинг барча иштирокчи мамлакатлари  1975 йилда Хельсинки Якунловчи Актини имзолаганини эслатиб ўтди. Бу ҳужжатда ахборотнинг барча турларини кенг ва эркин тарқатиш осонлаштирилиши қайд қилинган.

  15 ноябрь куни Давлат Думаси бир овоздан чет эл ОАВларни хорижий агентга тенглаштиришга изн берувчи қонунчиликка ўзгартиш киритди.

  Москванинг таъкидлашича, чет эл ОАВ фаолиятини чеклаш борасидаги  қарор Россия хукумати томонидан молиялаштириладиган  RT телеканали Америка ҳукуматиининг “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтиш лозимлиги борасидаги талаби бажарилиши ҳақида баёнот берганидан сўнг қабул қилинди.

  Ўша куни Россия Адлия вазирлиги Озодлик радиоси ва Радио Свободная Европа/Радио Свобода корпорациясининг бир қатор лойиҳаларига фаолиятларида чекловлар эҳтмимоли ҳақида билдиришнома юборди.

  «Радио Свободная Европа/Радио Свобода» Корпорацияси баёнот бериб, Россия журналистларининг АҚШда, АҚШ журналистларининг Россиядаги фаолиятилари учун яратилган шароитлар фарқ қилади. RT ва «Спутник» АҚШда ўз ахборотларини эркин тарқата олади, бироқ «Радио Свободная Европа/Радио Свобода  корпорацияси Россияда  кабел тармоқларига кира олмайди ва маъмурий босим туфайли россиялик ҳамкорлари билан алоқаларни тўҳтатишга мажбур бўлган. «Радио Свободная Европа/Радио Свобода»нинг Россиядаги журналистлари ҳақорат қилинади ва ҳатто ҳужумлар қурбонига айланган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены