Banner Top

АҚШ Суриядаги ҳарбий контингентини сақлаб қолмоқчи

  Қўшма Штатлар Суриядаги Америка ҳарбий хизматчиларининг кичикроқ контингентини сақлаб қолиш имкониятларини ўрганмоқда. Айни дамда Америка ҳарбий хизматчилари Сурия Демократик кучлари, турли курд ва араб гуруҳлари коалицияси  томонидан назорат қилинадиган мамлакат шимолида фаолият юритмоқда.

  Бу ҳақда Дональд Трамп маъмуриятидаги манбага таяниб The Washington Post газетаси хабар берди.

  Америка контингентининг мақсади – ўзининг иттифоқчиларига ИД гуруҳлари қолган ҳудудларни тозалашда ёрдам бериш ва маҳаллий бошқарув идораларига минтақадаги вазиятнинг барқарорлашишини кафолатлашдан иборат. Бундан авввал АҚШ мудофаа вазири Джеймс Мэттис баёнот бериб, Башар Асад ҳукумати ва Сурия мухолифати ўртасида мажороларни сиёсий барқарорлаштириш тўғрисида Келишувга эришилмагунга қадар Америка ҳарбийлари Сурияни тарк этмаслигини маълум қилган эди. Газета экспертларнинг АҚШ ўз олдига Эроннинг Сурияда ошиб бораётган таъсирига қарши туришни ҳам мақсад қилгани борасидаги сўзларидан ихтибос келтирган.

  Бугунги кунда Сурияда Американинг расман 503 ҳарбий хизматчиси бор. Улар Сурия Демократик кучлари бўлинмаларига ёрдам беради ва улар билан машқлар ўтказади. Маълумки, мамлакатда Американинг бир неча юз кишидан иборат махсус бўлинмалари, артиллерияси ва ҳарбий авиадиспетчерлари мавжуд.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены