Banner Top

Олтинкўлда деҳқон бозори фойдаланишга топширилди

  Юртимиз кундан кунга кўркам, обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлиб боряпти. Замонавий лойиҳалар асосида муҳташам бинолар, қулай уй-жойлар, янги савдо, сервис, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо қилинмоқда. Йўллар кенг, равон бўлаётир.

  Таъкидлаш жоизки, Андижон вилояти Олтинкўл тумани деҳқон бозори мажмуасининг фойдаланишга топширилиши юртимизнинг ҳар бир гўшасида бунёдкорлик изчил давом эттирилаётганининг ёрқин далилидир.

  “Глобал инвест премиум” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари лойиҳа қиймати 2 миллиард 350 миллион сўм бўлган объектни қисқа муддатда, талаблар даражасида битказдилар. 126 та янги иш ўрни яратилди.

  Мажмуа ойнаванд, ёруғ, харидору сотувчиларга қулайликлари кўп. Қишда иситилади, ёзда салқин бўлишига эришилади. Расталарда нозу неъматлар сифатли сақланиши ҳам ҳисобга олинган. Аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарур, янги маҳсулотларни бемалол харид қилади.

  Замонавий бозор мажмуасининг қаторидаги ойнаванд расталари сархил сабзавотлар билан тўла. Шундай жойда дон, мош, ловия савдоси йўлга қўйилган.

 Бозор мажмуасининг очилиши байрамга айланди. Тантанали тадбирда иштирок этган мутасадди раҳбарлар ҳудуд аҳлини замонавий бозор мажмуаси ишга тушиши билан қутлади. Ибратли ишлаган қурувчиларга совғалар топширилди. Оқсоқоллар аҳоли учун шундай қулайлик яратилганидан миннатдор бўлиб, дуо қилдилар.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены