Banner Top

Бишкек Қозоғистонда Қирғизистон ҳақида фильм намойишидан норози

  “Айкол Ала-Тоо”  жамоат бирлашмасининг аъзолари Қирғизистон собиқ президенти Қурбанбек Бакиев учун икки қути ички кийимлар тўплаб беришди. Фаоллар Қозоғистоннинг “Хабар” телеканалида ҚРдаги апрель инқилобига бағишланган ҳужжатли фильм намойишидан норозилик уюштирди.

  «Қозоғистон давлат телеканали қўли қонга ботган Бакиевга сўз берди, Қозоғистонда ҳам шу каби ҳодисалар бўлишининг олдини олиш мақсадида апрель инқилоби ҳақида салбий кўринишда фильм намойиш қилди, буларнинг ҳаммаси умидсизликдан содир бўлмоқда. Фильм анонсида у  эгнида нима бўлса, ўша билан кетганини, ҳатто ички кийимларини олиб қўйишганини айтди. Йигитлар икки қути ички кийим тўплашди, бу кийимлар элчихона орқали унга юборилади», - деб хабар берган эди, бундан аввал ташкилот раҳбари, парламент собиқ депутати  Мээрбек Мискенбаев.

  Ташкилотнинг фикрича, Қозоғистон телеканали Қирғизистондаги апрель инқилоби мазмун-моҳияти бузилган фильмни намойиш қилмоқда.

  29 ноябрь куни «Хабар» телеканали 2010 йилнинг 7 апрелида юз берган инқилобга бағишланган «Миссия миротворца. Кыргызский разлом» (“Тинчлик сақловчилар миссияси. Қирғизистоннинг шикастланиши”) деб номланган ҳужжатли фильмни намойиш қилди. Унда Қирғизистион собиқ президенти Қурманбек Бакиев ҳам ўз хотиралари билан ўртоқлашади, у ўз сўзида ватанга қайтиш учун вақт келишига ишонишини айтади.

  2010 йилнинг 7 апрель куни халқ тўлқинидан сўнг Қурманбек Бакиев оиласи билан Қирғизистонни тарк этди. Айни дамда у Беларусияда истиқомат қилади. Ватанида Бакиев сиртдан умрбод қамоқ  жазосига ҳукм қилинган.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены