Banner Top

Туркманистон президентининг мамлакат бўйлаб сафари чоғида амалдорлар ишдан бўшатилмоқда

  28 ноябрь куни Мари шаҳрида бўлиб ўтган хукуматнинг кўчма мажлисида маҳалий раҳбарларнинг “вилоят ривожланишидаги юксак кўрсаткичлар” тўғрисидаги ҳисоботларидан сўнг амалдорлар ишдан бўшатилди.

  Давлат раҳбари Лебап вилоятига амалга оширган амалий ташрифидан сўнг у Мари вилоятига келди. Лебап вилоятида туман маъмуриятларининг раҳбарлари ишдан олинди.

  Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, "Давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилганига қарамай, бу йил Мари вилоятида ғалла етиштириш бўйича шартнома мажбурияти бажарилмади. Бугунги кунга қадар минтақанинг учта 3 этрапи(тумани)да пахта етиштириш режаси бажарилмади” , -деди давлат раҳбари.

  Президент Бердимуҳамедовнинг сўзларига қараганда, вилоят аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлалигича таъминланмаган, ажратилган ерларга газ қувурлари ва электр узатиш линиялари олиб борилмаган. Этрап ва қишлоқ жойларида кўприклар қурилиши ва таъмирланишига етарлича эътибьор қаратилмаяпти. Ички йўлларнинг ҳолатига ҳам тоқат қилиб бўлмайди.

  ТДХ давлат агентлигининг маълум қилишича, президент Бердимуҳамедов мавдуд камчиликларга тегишли вазирлик ва муасссаларнинг бўлимлари айбдор эканини таъкидлади ҳамда Мари вилоят раҳбари   Б.Аннагурбанов ва Сакарчаге тумани раҳбари М.Гуламовни мансабидан бўшатди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены