Banner Top

Қирғизистон ҳукумати “Мегаком” мобил операторининг янги харидорини қидирмоқда

  Давлат мулкларини бошқариш жамғармаси “Мегаком” мобил оператори бренди билан машҳур “Альфа Телеком” ЁАЖга янги харидор изламоқда. Идора раҳбари Дуйшенбек Зилалиевнинг айтишича, компанияга бир нечта инвестор қизиқиш билдирмоқда, бироқ, улар томонидан аниқ таклифлар бўлмаяпти.

  “Бугун корхона баҳосини қисқартириш учун қонуний йўллар бор. Баҳолаш комиссиясини таклиф қилиш мумкин ва бу масалани иқтисодий нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим. Ҳозирча сотиб олиш борасида мижозлардан  аниқ таклифлар йўқ”, -деди Зилалиев.

  Зилалиев ўз сўзига қўшимча қилар экан, «Мегаком»ни сотишга консалтинг компанияларини жалб қилиш ҳам кўзда тутилганини айтди. Бундан аввал у «Альфа Телеком» ЁАЖ нархинии пасайтириш кўзда тутилмагани ҳақида баёнот берган эди.

  Давлат мулкларини бошқариш жамғармаси ноябрь ойи ўрталарида «Альфа Телеком» ЁАЖни сотиш масаласида россиялик тадбиркор Елена Нагорной билан музокораларни тўҳтатган эди. Хабарларга қараганда, томонлар битимнинг ўзаро мақбул шартлари масаласида келиша олмадилар. Инвестор компаниянинг тўла акциялар пакети учун Қирғизистон хукумати белгилаган маблағни -13,5 миллиард сом ва қўшимча 7% комиссия тўловларини тўлашга рози бўлган эди. Бу умумий ҳисобда 14,5 млрд сомни ташкил қиларди.

  Қирғизистон ҳукумати илк бор 2015 йилда «Альфа Телеком»ни аукционга қўйган эди. Компания уч марта аукционга қўйилган бўлишига қарамай,  инвесторлар топилмади. Шундан сўнг вазирлар маҳкамаси компанияни бошланғич баҳоси 13,5 млрд сом билан тўғридан тўғри сотувга қўйишга қарор қилди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены