Banner Top

Халқаро VISA тўлов тизими туркман банкларига хизмат кўрсатишдан тўхтади

  Манбаларнинг хабар қилишича, бунга туркман банкларининг VISA компаниясига бўлган қарзлари, шунингдек, Туркманистон молия расмийлари томонидан тўлов карталаридан фойдаланишда ўзибошимчалик билан жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

  VISA тўлов карталаридан хорижга чиқаётган туркманистонликлар, шунингдек, фарзандлари мамлакат ташқарисида таълим олаётган оилалар томонидан  кенг фойдаланиларди.

  Туркманистонда VISA пластик карталари бўйича чекловлар анчадан бери мавжуд бўлиб, мунтазам равишда кескинлаштириб туриларди. Сўнгги ҳафталарда эса айрим туркманистонлик фойдаланувчилар тўлов тизимидан умуман фойдалана олмай қолган эди. Ўтган ой бошларида расмийлар бир кунда пулларни атиги 50 АҚШ доллари миқдорида нақдлаштириш борасида қўшимча чекловлар жорий қилди.

  Ўтган жума куни Туркманистондаги вазирликлардан биридаги манбаси берган хабарга кўра, "халқаро VISA тўлов тизими Туркманистон банклари томонидан берилган ҳар қандай картага хизмат кўрсатишдан воз кечган".

  "Туркман банкларининг қарзи бир неча ойд авомида тўпланиб қолди. Айни дамда Туркманистон томони бир неча миллион долларлик қарзларни ёпиш имкониятига эга эмас. Тўғри VISA бозорни йўқотиш ниятида эмас, бироқ туркман банкларига хизмат кўрсатиш компания учун қимматга тушади. Улар турли халқаро молия тузилмалари орқали таъсир ўтказишга уринишмоқда, аммо бугунги иқтисодий қийин шароитда Туркманистон томонига таъсир ўтказиш эҳтимолдан йириқ", -дейди манба.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены