Banner Top

Қирғизистонда кўпхотинлик қонунийлаштирилиши таклиф қилинмоқда

  Конституциявий палатанинг собиқ аъзоси Клара Сооронқулова кўп хотинлик учун кўрилган маънавий зарарга товон тўланиши лозим деган таклиф билан чиқди. Унинг фикрича, никоҳ шартномасида кўриладиган зарар қайд қилиниши керак, унга кўра эркак иккинчи бор уйланганида биринчи хотинига товон бериши керак.

  Сооронқулова ўзининг фикрлари билан Facebook саҳифасида ўртоқлашди. Унинг сўзларига қараганда, қонунан тақиқланганига қарамай кўпхотинлик жамиятда кенг тарқалмоқда. Асосий сабаб жуда оддий: кўп хотинликнинг қурбони бўлган аёллар ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилмайди.

  «Кўп хотинликнинг тақиқланиши ҳуқуқий самара бермаяпти. Минг афсуски кўпхотинлик институти нафақат эркаклар томонидан, балки иккинчи хотин ролига рози бўлган аёллар томонидан ҳам талаб этилмоқда. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бошқа ҳуқуқий механизмлар ишга солиниши керак. Масалан, никох шартномаси институтини жорий этиш керак. Иккинчи хотинни ҳохлайсанми, биринчи хотинига никоҳ шартномасида кўрсатилганидек маънавий товонни тўлаб қўй», - дейди Сооронқулова.

  Қирғизистонда кўпхотинлик масаласидаги мунозаралар собиқ муфтий Чубак Жалиловнинг иккинчи никоҳи борлиги ҳақидаги баёнотидан кейин авжига чиқди. Ўзининг  Youtube даги саҳифасида руҳоний бошқа эркакларни ўзидан ибрат олишга чақирган эди. Унинг баёнотига айрим аёл-депутатлар муносабат билдириб, собиқ муфтийнинг баёнотиига  ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилишди. Шундан сўнг Чубак Жалилов икки марта ИИВга таклиф қилинди.

  ҚР Жиноят Кодексининг 153 моддасига кўра, “қўшхотинлик ёки кўпхотинлик, яъни бир хўжаликда икки ёки бир неча аёллар билан биргаликда яшаган эркаклар - икки йилгача озодликдан маҳрум қилинади».

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены