Banner Top

Мудофаа вазирлигида конституция куни кенг нишонланди

  Мамлакатимиз эришган ютуқ ва марралари, улкан суръатлар билан барча жабҳаларда ўсиши Конституциямизнинг ҳаётбахш қудрати ва салоҳиятини, ундаги принциплар, қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этади.

  Асосий Қонунимизга биноан олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида Қуролли Кучларимиз тарихий ва миллий анъаналаримизни сақлаган ҳолда, ҳарбий қурилиш ва ҳарбий санъат соҳасида дунёдаги энг илғор тажрибаларни ўзлаштириб, чегараларимиз хавфсизлиги ва халқимиз тинчлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланди.

  Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов ва таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимов асосий Қонунимизнинг ҳаётимизда, айниқса миллий армиямизни шакллантиришда тутган муҳим ўрни хусусида алоҳида тўхталиб, ҳарбий хизматчиларни Ватанимиз ҳимоясини янада ишончли кафолатлаш, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатларни қатъият билан давом эттириш, бугунги таҳликали вазиятда бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек сақлаш бўйича хизматларида улкан омадлар тилашди.

  Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларига давлат мукофотлари ҳамда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари Мудофаа вазири томонидан тантанали равишда топширилди.

  Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда республикамизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар билан байрам тантанаси давом этди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены