Banner Top

Тожикистонда диний таълимни фақат давлат муассасаларида олиш мумкинлиги белгиланди

  Тожикистон парламенининг қуйи палатаси “Тожикистон Республикасида виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар” тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритди ва мамлакатда диний партиялар ташкил этилишини расман таъқиқлади.

  Киритилган ўзгартишга биноан, Тожикистонда диний таълимни фақат давлат муассасаларида олиш мумкин, дейди парламент депутати Жаббор Аҳмадов 6 декабр куни.

  Тожикистон узоқ йиллар мобайнида диний партия фаолият юритган минтақадаги ягона давлат эди. Тожикистон ислом Уйғониш партияси Иттифоқ тарқаб кетишдан аввал ташкил этилган бўлиб, давлат тўнтаришига уринишда иштирок этиш айби билан 2015 йил кузида  фаолияти тақиқланди.

  Қонунга киритилган яна бир ўзгартиш давлатнинг мамлакатда диний сиёсатни ишлаб чиқишдаги ролини назарда тутади. Бир неча йилдан бери давлат диний соҳани бошқариш функциясини ўз қўлига олган. Айни дамда Тожикистон уламолар Кенгаши тўлалигича давлат томонидан назоратга олинган, имомлар эса худди давлат хизматчилари каби маош олади.

  Қонунга киритилган ўзгартишларга биноан маҳаллий хукуматларга янги масжидларга маҳаллий тадбиркорларнинг номини беришга йўл қўймаслик топширилган. Масжидлар ислом оламида номи чиққан машҳур шахслар номи билан аталиши керак, дейди  Жаббор Аҳмадов.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены