Banner Top

БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулотда мажлисда Қуддус бўйича АҚШ мавқеини муҳокама қилади

  БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Қуддус Исроил пойтахти дея тан олиниши борасида қарор қабул қилингани сабабли фавқулотда мажлис ўтказади. Бу ҳақда Рейтер хабар берди.

  Мажлис ўтказиш илтимоси билан БМТ Бош котиби Антониу Гуттерешга Хавфсизлик Кенгашининг 15та аъзосидан 8 таси -Франция, Боливия, Миср, Италия, Сенегал, Швеция, Буюк Британия ва Уругвай илтимос билан чиқди. Мажлис жума куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

  6 декабрь куни АҚШ  президенти Дональд Трамп баёнот бериб, «Қуддусни Исроил пойтахти дея расман тан оладиган вақт етиб келди», деди. Трамп шунингдек, АҚШнинг элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш масаласида тайёргарлик кўришга фармойиш берганини маълум қилди, кўчиш уч йилдан тўрт йилгача давом этиши мумкин.

  Араб давлатларининг етакчилари Дональд Трамп қарорини кескин танқид қилди. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар масалалари бўйича олий вакили Федерика Могерини баёнот бериб, фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида эришилган тинчлик битимига раҳна солувчи ҳар қандай қадамлардан тийилиб туриш лозимлигини таъкидлади. Франция ташқи ишлар вазирлиги  Қуддус мақоми Исроил-Фаластин музокорларида белгиланиши кераклигини таъкидлади.

  Трамп томонидан қабул қилинган қарорга изоҳ берган БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш, “Исроил ва Фаластинликлар ўртасидаги тинчлик истиқболларини барқарорлаштиришга таҳдид соладиган бир томонлама чораларга ҳамиша қарши чиқиб” келганини таъкидлади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены