Banner Top

Конгресс президент Трампга импичмент борасидаги резолюцияни қабул қилмади

  Америка Конгрессининг қуйи палатасидаги кўпчилик демократлар президент Дональд Трампга нисбатан импичмент тўғрисидаги резолюцияни қабул қилмаслик масаласида республикачиларга қўшилди.

  Демократик партия раҳбарияти бу каби чораларни “иззатталаблик” дея атади ва вақтни зое кетказиш дея таърифлади, чунки Вакиллар палатасида бугунги кунда Республикачилар  партияси катта нуфузга эга.

  Шунга қарамай 58 нафар демократлар импичмент учун овоз берди, 354 та овоз "қарши"  бўлди.

  Трамп ваколатларини муддатдан аввал тўҳтатиш борасидаги резолюция 14 йилдан бери  Техас округининг намояндаси бўлмиш конгрессмен Ал Грин томонидан илгари сурилди. У бу ишни октябрь ойида қилмоқчи эди, бироқ ўшанда ҳамкасблари уни бундай ишни қилмаслика кўндиришганди. Гриннинг фикрича, Трамп Америка жамиятига катта зарар келтирмоқда экан. "У  — халқ орасида нафрат уйғотувчи ирқчи, ўзининг ҳатти-ҳаракати билан у президентлик институтни шарманда қилди, шунинг учун ҳам мансабидан четлаштирилиши керак", - деди конгрессмен.

  Оқ уй баёнот тарқатиб, “ўтган йилги сай  ловларда Трампнинг ажойиб ғалабасини тан олишдан воз кечаётган”  Грин ва унинг тарафдорларини "экстремистлар" дея атади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены