Banner Top

Қозоғистонда янги Олий муфтий сайланди

  Олмаотада Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси (ҚМДБ)нинг VIII Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой якуни бўйича шу кунгача бошқарма муфтийси ноиби бўлиб келган Серикбай-ҳожи Ораз Олий муфтий лавозимига сайланди.

  Серикбай Ораздан аввал Олий муфтий лавозимида ишлаган 45-ёшли Ержан Малгажули Маямеров, хабарларга кўра, «ўз аризасига биноан» истеъфога кетган. У Олмаотадаги «Нур-Мубарак» университети бошқарувига ишга ўтди. Ержан Маямеров ҚМДБ раиси этиб 2013 йил февралида сайланган эди.

  Маямеров йиғилиш иштирокчиларига Ораз номзодини тавсия қилди. Ташкилотчиларнинг баёнотига кўра, қурултойда иштирок этган 300 делегат Ораз номзодини, айтилишича “бир овоздан” қўллаб-қувватлади. Унинг ўринбосарлари ҳам тайинланди.

  42 ёшли Серикбай Ораз  1992 йилда Тошкентдаги мадрасини битирган.  1992 йилдан 1994 йилга қадар Мисрдаги «Аль-Азхар»  универститетида таълим олди.  1995–1996 йилларда Исломобод  университетида ўқиди. 2014 йилда «Нур-Мубарак» универститетида таҳсил олди. Турли йилларда Олмаотадаги масжидда имом ноиби, Остона имоми вакили, ҚМДБ раисининг ўринбосари бўлди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены