Banner Top

Венада Рекс Тиллерсон ва Сергей Лавров ўртасидаги учрашув якунланди

  Улар учрашув якунида натижалар ва икки мамлакат ўртасидаги кескинликни кучайтирувчи масалалар борасида эришилган самаралар борасида баёнот беришмади.

  Журналистларнинг ЕХҲТ ТИВ раҳбарлари Кенгаши мажлиси доирасидаги учрашувларда эришилган натиждалар ҳақидаги саволга Тиллерсон батафсил тўхтаб ўтишни истамади, аммо томонлар мулоқот ва ҳамкорликка эришганини таъкидлади ва барча масалалар ҳал қилинмаганини сўзига қўшимча қилди. "Ахир, Сиз битта учрашувда ҳамма нарсага эриша олмайсиз-ку", - дея баёнот берди.

  Учрашувда Лавров ва Тиллерсон Сурия ва Украинадаги, КХДР атрофидаги сўнгги ҳодисаларни, шунингдек, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиши кутилган эди.

  Бундан аввал Тиллерсон баёнот бериб, Қўшма Штатлар Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар бекор қилинишини жуда ҳам хоҳлашини, аммо Москва ўз кучларини Украина шарқи ва Қримдан олиб чиқмагани боис буни қила олмаслигини айтган эди. Тиллерсон бу - муносабатлар учун асосий тўсиқ эканлигини таъкидлади.

  Тиллерсон Европа бўйлаб сафар қилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан муносабатларни яхшилашга уринаётган бир вақтда Тиллерсон НАТОдаги иттифоқчиларни Москвага қарши кескин сиёсат олиб боришни айтиб, тинчлантиришга уринмоқда. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти(ЕХҲТ)нинг учрашувида россиялик ҳамкасби сингари чиқиш қилган Тиллерсон баёнот бериб, Украина шарқидаги зўравонликларнинг кучайишида Москва айбдор эканини ва бу зўравонликлар тўхтатилиши кераклигини айтди.

  Россия Украинадаги можаронинг аланга олиши ва айирмачиларга қурол етказиб бериши борасидаги бу каби айбларни инкор қилади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ЕХҲТ конференциясида баёнот бериб "зўравонликлар учун барча маъсулият Украина" зиммасида эканлигини айтди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены