Banner Top

Мудофаа вазирлигида конституция куни кенг нишонланди

  Бош Қомусимиз – Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги юртимизда  кенг нишонланди. Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг очиқ майдонида қутлуғ айём муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам сайли ташкил этилиб, унда қишлоқ ҳўжалиги ва қандолатчилик махсулотлари ярмаркаси ҳамда уларнинг фарзандлари иштирокида расм чизиш, шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.

  Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг концерт залида катталар ўртасида Марказий ҳарбий спорт клубининг армрестлинг бўйича  очиқ биринчилиги ҳам бўлиб ўтди. Мазкур тадбирни Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз эришган ютуқ ва марралари, улкан суратлар билан барча жабҳаларда ўсиши, Конституциямизнинг ҳаётбахш қудрати ва салоҳиятини, ундаги принциплар, қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, мустаҳкам асосга эга эканини таъкидлаб ўтди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ила аъзоларига байрамона кайфият улашди.

 

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены