Banner Top

Россия давлат гидрометерология университети ва Миллий университет ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

  Дунёдаги қатор ривожланган давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини тобора мустаҳкамлаш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Бундай ҳамкорликлар кўплаб илмий тадқиқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, ўзаро тажриба алмашиш, халқаро анжуман, талабалар алмашинуви жараёнларида ўз самарасини кўрсатмоқда.

  Ҳамкорлар орасида Россия давлат олий таълим муассасаларининг ўрни алоҳида. Сўнгги йилларда Москва давлат университети ва бошқа қатор илмий муассасалар билан ўзаро илмий алоқалар жадал тус олмоқда.

  Яқинда ўқув даргоҳимизга ташриф буюрган Россия давлат гидрометерология университети проректори Денис Леонтьев, мазкур университет қошидаги Кичик инновацион марказ директори Марина Валерьевна ва ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда асосий эътибор ана шу ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

  Суҳбат давомида икки университет ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан келишиб олинди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены