Banner Top

Федерал тергов бюроси қандай қилиб Бразилия Олимпиада-2016 ташкилотчиси бўлганини ўрганмоқда

  Федерал тергов бюроси 2016 йилги Ёзги олимпиада ўйинлар ташкилотчиси сифатида Бразилия танланишида гўёки суистеьмоликлар юз бергани борасидаги маълумотларни ўрганмоқда, дея хабар беради The Wall Street Journal газетаси.

  Шунингдек, олимпик атрибутларни сотиш ва Олимпия ўйинлари билан боғлиқ хизматларни тақдим этиш, мусобақаларни эфирга узатиш бўйича фойдали шартномаларни тақдим этиш учун ХОҚ аъзолари овозларини сотиб олиш имкониятлари, пора бериш бўйича маълумотлар ҳам ўрганилмоқда.

  Тергов 2015 йилда жаҳон футболида кенг қамровли коррупция фактларини фош қилган ва сўнгги икки йил мобайнида Россия спортчиларининг допинг истеъмоли билан боғлиқ амалиётни тергов қилган  терговчилар бригадаси томонидан олиб борилмоқда.  

  Америкаликлар терговга Бразилия ва Франция расмийларининг илтимосига биноан қўшилдилар. Уларнинг қўшма саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ октябр ойида Бразилия Олимпия қўмитасининг собиқ раиси Карлос Нузман ҳибсга олинди. Унинг  ХОҚ аъзоларини сотиб олишга алоқаси борлиги айтилмоқда.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены