Banner Top

Автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та пост олиб ташланди

  Ўзбекистонда йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Шу кунгача 54 йўл-патруль хизмати маскани ва блок постнинг фаолияти тугатилган бўлса, бугун уларнинг сони яна 12 тага қисқарди.

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 66 та, жумладан, 23 та мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, 19 та блок пост ва 24 та тўсиқ пости олиб ташланди.

  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида мамлакатимиз ҳудудида 133 йўл-патруль, патруль-пост хизмати стационар маскани мавжудлиги, уларнинг 66 таси тугатилишини маълум қилганди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены