Banner Top

Ўзбекистонда Ҳаж ва умрага боришда талаблар жорий қилинди

  Ўзбекистонда ҳаж зиёратига такроран борувчилар учун чекловлар, шунингдек Ҳажга борувчи номзодларни танлашда маълум бир талаблар жорий қилинди. Жумладан, номзодлардан "йўлдан  адашганларни соғлом ҳаётга қайтариш тадбирларида фаол қатнашиш" талаб қилинади.

  Вазирлар Маҳкамасининг 6 январь куни ахборот-ҳуқуқий порталда эълон қилинган қарорига мувофиқ, бундан буён ўзбекистонликлар такрор "Ҳаж" зиёратига боролмайди. Бундан ташқари, янги қоидаларга кўра, "Умра"га боришни истовчилар ҳам сўнгги 2 йил ичида бу зиёратни қилмаган, сўнгги 5 йил ичида эса "Ҳаж"га бормаган бўлиши лозим.

  Вазирлар Маҳкамасининг қарорига берилган шарҳда айтилишича, "Ҳаж" ва "Умра" зиёратига борувчиларни саралаш сафарга 5 ой қолганда бошланади, талабгорлар навбатга ёзилишидан аввал махсус гуруҳ суҳбатидан ўтказилади. Қарорга кўра мазкур гуруҳга туман имомлари, маҳалла имоми, маҳалла раиси ҳамда маҳалла раисининг диний ва маънавий ишлар бўйича маслаҳатчиси киритилади.

  Ўтган йилнинг декабр ойи бошида Ўзбекистон Мусулмонлар диний (ЎМДИ) идораси Ҳаж зиёрати учун Маккага борувчиларга талабларни кучайтирган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 1 декабрь куни эълон қилган Ҳаж ҳақидаги фатвосида номзод маҳаллада юриш-туриш ва муомалада ўзгаларга ибрат ҳамда намуна кўрсатган бўлиши лозимлиги айтилган.

  Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари 1987 йилда имзолаган битимга мувофиқ, ҳар бир мамлакат Ҳажга бир миллион мусулмон аҳолисидан мингтагача зиёратчи юборишга ҳақлидир. Бу квотага амал қилинса, 32 миллиондан ортиқроқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон йилига камида 20 минг одамни Ҳажга жўнатиш ҳуқуққига эга бўлади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены