Banner Top

Теҳрон Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашдан бошқа давлатларни огоҳлантирди

  Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф бошқа давлатларни Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашдан огоҳлантирди.

  Сўнгги икки ҳафтада Эронни қамраб олган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари муносабати билан Зариф баёнот билан чиқар экан, норозилик намойишлари хорижий давлатларнинг, жумладан АҚШ, Исроил, Саудия Арабистони разведка хизматлари томонидан уюштирилганини айтди. Теҳронда 8 январь куни бўлиб ўтган анжуманда Зариф шундай деди: “Бирор бир мамлакат қўшни давлатда беқарорлик яратиш ҳисобига ўз хавфсизлигини таъминлай олмайди”.

  IRNA расмий ахборот агентли Зарифнинг, “бу каби ҳаракатлар фақат ноҳуш оқибатларни келтириб чиқаради”, деган сўзларидан иҳтибос келтирди.

  Қўшма Штатлар Эроннинг, 22 киши ҳалок бўлган ва 1700 киши ҳибсга олинган, норозилик намойишлар ортида Вашингтон тургани ҳақидаги айбловини инкор қилди. МРБ раҳбари Майк Помпео 7 январь куни ўзининг агентлиги норозиликларда қандайдир рол ўйнаганини рад қилди, шу билан бирга тартибсизликлар тугамаганини башорат қилди. Президент Дональд Трамп норозилик намойиши иштирокчиларига юксак баҳо берди ва Вашингтон томонидан улар қўллаб-қувватланишини билдирди.

  “Ўзларининг коррупциялашган ҳукуматларига қарши бораётган Эрондаги инсонларга ҳурматимни ҳис қиламан”, – дея ёзди Трамп 3 январь куни ўз Твиттерида. “Яқин орада сиз Қўшма Штатлар томонидан бўладиган қўллаб-қувватлашни кўрасиз!” Бошқа твитларда у Эрони ҳар бир даражада “танназулга юз тутаётган” дея атади ва ўзгаришлар даври келгани ҳақида баёнот берди.

  7 январь куни Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль баёнот бериб, Европа Иттифоқи 28 декабрь куни бошланган норозилик намойишларини муҳокама қилиш учун Зарифни  музокораларга чақирганини билдирди. Габриэль Берлинда ZDF TV телеканалига интервью берар экан ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могерини билан бирга Эрон ташқи ишлар вазирини, имкон бўлса келаси ҳафтада музокораларга таклиф қилганини билдирди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены