Banner Top

Тожикистонда NGN-алоқаси қайта тикланди

  Тожикистон мобиль операторлари 9 январдан бошлаб алоқанинг навбатдаги авлод тармоғи - Next Generation Network (NGN) фаолиятини тиклади. Ҳукумат қошидаги алоқа хизмати ўтган ойнинг ўрталарида мамлакатдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида мобил операторлари ва интернет-провайдерларидан NGNни ўчиришларини талаб қилган эди.

  Маълум бўлишича, Baвилон-М, Tcell, Билайн ва Телеком текноложи мобиль операторлари сешанба куни тушдан кейин NGN-алоқасини тиклашган. Эндиликда, абонентлар мобиль иловаларини янгиласалар бўлгани.

  Кеча Тожикистондаги мобил алоқа оператори бўлмиш Билайн, биринчи бўлиб NGN-аллоқаси – Salomнинг мобил иловаси тикланганини маълум қилди. Илованинг барча хизматлари аввалги талаблар асосида ва арзон нархларда фаолиятини давом эттираверади, дея хабар берди  мобиль оператори сайти. Salom иловаси эса фақат  рақамларини қайта рўйхатдан ўтказган абонентларга хизмат кўрсатади.

  Тожик интерфайцси билан Salom номи остидаги мессенджер ўтган йилнинг фераль ойида Билайн томонидан ишга туширилган эди. Илова овозли қўнғироқларни амалга ошириш ва қабул қилиш имконини беради, мазкур илова доирасида бутун дунёдан бепул чатлар уюштириш, хабарлар билан алмашиш имконини беради.

  Бундан аввал, хукуматнинг махсус комиссияси мамлакатда Next Generation Network (NGN) алоқасининг ўчирилиши нечоғлиқ қонунга тўғри келишини ўрганиши айтилган эди. Махсус комиссияга Тожикистон Бош прокуратураси вакиллари ҳам киритилган. " Baвилон-М, Tcell, Билайн, Estera ва Intercom мобиль операторлари  комиссияга NGN-алоқа борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот топширишлари керак. Бу алоқанинг ўчириб қўйилиши билан боғлиқ барча вазиятлар ўрганиб чиқилганидан сўнг NGN қайта тикланиши борасида қарор қабул қилинади, - деган эди манба.

  Бундан аввл Тожикистон Солиқ қўмитаси президент Эмомали Раҳмонга мактуб йўллаб, мессенджер  ва NGN блоклаштириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган эди. Мактубда халқаро музокораларнинг жуда арзимаган қисми мобиль операторлари ва Viber, IMO и Skype интернет-мессенджерлари орқали амалга оширилиши таъкидланган эди. Солиқчиларнинг фикрича, мана шу фактнинг ўзи солиқ тўловлари ва бюджетга тушадиган даромадларнинг қисқаришига сабаб бўлган.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены