Banner Top

Москвада Путиннинг сайловолди штаби очилди

  Москвада тўртинчи муддатга Россия президентлиги учун ўз номзодини қўйган Владимир Путиннинг сайловолди штаби очилди.

  Штаб ҳамраислари  сифатида Путин бир неча бор ташриф буюрган “Сириус” болалар марказининг раҳбари Елена Шмелева, "Камаз" бош директори Сергей Когогин ва Болалар онкология маркази директори Александр Румянцев фаолият юритади. Штаб матбуот котиби –ВГТРК (БДТРК) журналисти Андрей Кондрашовдир, у 2014 йилда Россиянинг Қримни аннекциясига бағишланган "Крым. Путь на родину"(“Қрим. Ватанга йўл”) фильмининг муаллифидир.

  Чоршанба куни Путин ўзининг штабига ташриф буюрди ва кўнгиллилар билан суҳбатлашди.

  Путиннинг номзодини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш штаб очилишидан аввал бошлаб юборилган эди. Имзо тўплаш билан "Волонтеры России"(“Россия кўнгиллилари”) ташкилотининг фаоллари, асосан талабалар шуғулланмоқда. Январь ойи охирларига қадар 300 мингта имзо тўпланиши керак. Россиянинг турли минтақаларидан имзо тўплашда қонун бузилишларига йўл қўйилаётгани, жумладан маъмурий ресурслардан фойдаланилаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Саратов вилоятининг Балаковск туман маъмурияти сайтида 9 январь куни янги президентлик муддати учун Владимир Путинни қўллаб қувватлаш мақсадида имзо тўплаш бошлангани ҳақида хабар қилинди. Бу хабарга "Свободные новости" агентлиги эътибор қаратди. Кейинчалик  хабар олиб ташланди, бироқ бу хабар Google кэшида қолди.

  Чоршанба куни ўз штабининг ҳамраислари билан бўлиб ўтган учрашувда Путин имзолар “бирор бир бузилишларсиз, тўғри” тўпланишини сўради, дея хабар берди Интерфакс.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены