Banner Top

Остона аэропорти қор бўрони туфайли ёпиб қўйилди

  Расмий хабарларга кўра, об-ҳаво шароити оғирлашиши боис, Остона аэропорти вақтинча ёпиб қўйилди.

  “Нурсултон Назарбоев номидаги Остона халқаро аэропорти об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилди”, - деб хабар қилди Тараққиёт инвестиция вазирлиги қошидаги фуқаролик авиация қўмитаси.

  Аэропортнинг веб-сайтидаги маълумотга кўра, ўнлаб маҳаллий ва халқаро парвозлар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Қўмита йўловчиларга авиакомпанияларнинг call-марказларида учиш бўйича маълумотларни аниқлашни тавсия қилди.

  Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли қор бўрони ва ноқулай об-ҳаво шароити боис автомобил транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чеклаб қўйилди. Бугун Остонада 1-смена мактаб ўқувчилари ва шунингдек 1-2 курс коллеж талабалари учун дарслар бекор қилинди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены