Banner Top

Қирғизистонда мактаблар беш кунлик ўқишга ўтиши режалаштирилмоқда

  ҚР парламенти депутатлари 10 январь куни учинчи ўқишда “Таълим тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишни маъқуллашди, унга кўра мамлакат мактаблари беш кунлик ўқув кунига ўтиши кўзда тутилади.

  Парламент матбуот хизматининг маълум қилишича, қонун лойиҳаси бир қатор депутатлар муаллифлигида ишлаб чиқилди. «Олти кунлик ўқув ҳафтасини беш кунликка ўтказиш ўқувчиларнинг мактаб юкини қисқартиради, шунингдек ўқитувчилар қўшимча дам олиш имкониятига эга бўлади», - дея ўз ташаббусларни изоҳлашди лойиҳа муаллифлари.

  Парламент аъзоларининг фикрича, беш кунлика ўтиш зарурияти “мактабларда олти кунлик таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳаддан ташқари чарчашига сабаб бўлиши” туфайли келиб чиққан. «Ўқувчилар турли спорт секциялари, таълим ва дам олиш кружокларига қатнашишларига, шунингдек дам олишларига вақт қолдирмаяпти”, - дея таъкидллашди депутатлар ва тузатиш киритилиши билан ўқувчиларда қўшимча юк бўлмайди.

  Айни дамда бир қатор мактабларда тажриба асосида беш кунлик таълимга ўтилган.

  Қонун мамлакат президенти томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены