Banner Top

Остона Ливанга тинчликпарвар кучларини юбормоқчи

  Қозоғистон бу йил Ливанга тинчликпарварлик кучларини юбориши эҳтимоли бор, дея 9 апрел куни Остонада баёнот берди Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосари Талғат Мухтаров парламент Мажлисида хукумат соатида қилган чиқишида. Унинг бу сўзларини маҳаллий ахборот агентликлари эълон қилди.

  Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазир ўринбосари айнан Ливан ҳақида гапирган.

  «Биз айни дамда бўлинмаларимизни тинчликни сақловчи кучлардан бирининг миссиясига юбориш учун қизғин тайёргарлик ишларини олиб бораяпмиз. Маълум муддат биз тинчликни сақловчи кучлар таркибида штаб зобитлари, зобит кузатувчилар сифатида зобитларимизни юбориш орқали иштирок этиб келдик», — деди Мухтаров. Унинг айтишича, бу борада маълум жараёнлардан ўтилди.

  "Эндиликда БМТ талаб қиладиган айрим жиҳатлар, стандарт жараёнлар қолди. Кузга бориб биз рота юборамиз, таҳминан 120 кишини миссиялардан бирига юборамиз. Таҳминан —миссия  Ливанда бўлади, — деди Талғат Мухтаров. Шу билан бирга у ўз сўзига қўшимча қилар экан, шахсан ўзи мана шу мамлакатга борганини, «жойни кўрганини» таъкидлади. «Бу тинчликни сақловчи миссия тинчликни сақлашга қаратилган», — деди Мухтаров.

  2015 йилда Қозоғистонда қабул қилинган “Тинчликпарварлик фаолият тўғрисида”ги қонунга кўра ҳарбийларнинг у ёки бу тинчликни сақлаш амалиётида иштироки билан боғлиқ масала президентдан тушган таклифдан сўнг парламент палаталарининг қўшма мажлисида муҳокама қилинганидан сўнг қабул қилинади. Қуролли кучлардан фойдаланиш тўғрисидаги таклиф президентга хукумат томонидан берилади, таклифда тинчликпарвар кучларининг таркиби, сони ва қанча муддат бўлиши илгари сурилади. Қозоғистон тинчликпарвар кучларининг у ёки бу амалиётда иштирок этиши билан боғлиқ масаланинг муҳокама қилинишига халқаро ташкилотларнинг қарори ёки Остона томонидан ратификация қилинган халқаро Битимлар асос бўлади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены