Banner Top

Андижондаги ҳарбий қисмда Амир Темурга бағишлаб бюст ўрнатилди

  Буюк саркарда ва давлат арбоби таваллуд кунига бағишлаб Андижон вилоятида жойлашган Шарқий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда бюстнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

  Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий санъатга қўшган улкан ҳиссаси, унинг адолатпарвар ҳукмдор, юртсевар инсон бўлгани тилга олинди.

  Об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан ҳарбий қисмга ташриф буюрган меҳмонлар ва ҳарбий хизматчиларнинг кайфияти ўзгача бўлди. Сабаби, Амир Темур сиймоси халқимиз учун мардлик, қаҳрамонлик, фидойилик, юртпарварлик тимсолига айланди. Ҳарбий қисмда ушбу бюстнинг ўрнатилиши ҳарбий хизматчиларни буюк аждодларининг муносиб ворислари бўлишига, жанговар руҳнинг юксалишига,ҳарбийлар ҳузурига ташриф буюраётган ёш-авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

  Санага бағишлаб ҳарбий қисм ҳудудида ўтказилган кўпкари мусобақаси ёшлар учун кутилмаган воқеага айланди. Қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намойиши уларда ҳарбийлик касбига янада иштиёқ уйғотди. Бадиий китоблар кўргазмаси адабиётлар мутолаасини оммалаштиришга хизмат қилди. Ҳарбий хизматчилар томонидан Амир Темур давридаги кўпкари миллий ўйинининг саҳналаштирилган эпизодлари йиғилганларни бир зум бўлса-да тарихимизга қайтарди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати  

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены