Banner Top

Бишкекдаги Ўш бозорида чиққан ёнғин бўйича жиноий иш қўзғатилди

  Бишкекдаги Ўш бозорида чиққан ёнғин бўйича милиция томонидан  ҚР ЖКнинг 174 (Мулкка атайлаб зиён етказиш ёки йўқ қилиш) моддаси ва  238 (Ёнғин хавфсизлик қоидаларини бузиш) моддаси бўйича  жиноий иш қўзғатилди.

  Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, ёнғин ҳақида хабар 13 апрел 3:50да келиб тушган. Ёнғин юз берган худуд қуршаб олинди, бунинг учун 800дан ортиқ милиция ходими жалб қилинди.

  Факт бўйича якуний баҳо ёнғин-техник экспертиза натижаларидан сўнг берилади.

  13 апрелга ўтар кечаси Ўш бозорида ёнғин чиқди. Аланга Кулиев ва Киев кўчалари кесишган жойдаги «Берекет» бозорининг савдо қаторларини қамраб олди. Бишкекдаги Ўш бозоридаги ёнғинга атайлаб ўт қўйиш сабаб бўлгани айтилмоқда.

  Бишкекдаги Ўш бозорида чиққан ёнғин оқибатида 7 киши жароҳат олди, уларнинг ҳаммаси - ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимларидир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга қараганда, олти нафари ис газидан заҳарланган, бир нафари эса куйган. Жабрдийдалар шифохонага ётишдан воз кечди, уларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

  ​Эслатиб ўтамиз, бу 2018 йилдан бери Ўш бозоридаги учинчи ёнғиндир. Бундан аввал «Сейтек» кичик бозорида ёнғин чиққан эди, ўшанда 700 квадрат метр савдо  майдони ёниб кетди.​

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены