Banner Top

Порошенко Украина МДҲдан чиқиши борасида баёнот берди

  Украина президенти Петр Порошенко Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги(МДҲ)ни тарк этиш  ва Россия билан дўстлик тўғрисидаги Шартноманинг муайян қисмини бекор қилиш режасини эълон қилди.

  Киевда 12 апрель куни хавфсизликка бағишланган анжуманда чиқиш қилган  Порошенко баёнот бериб, ҳукуматга мурожаат қилиб,  Украинанинг МДҲдан чиқиши борасида зарур чоралар кўришни сўраганини айтди. 1991 йил Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнг ташкил этилган бу ташкилотда Киев ҳамкор аъзо сифатида иштирок этиб келади.

  «Украина ҳеч қачон МДҲнинг [ҳақиқий] аъзоси бўлмаган, ва [шундан келиб чиққан ҳолда], МДҲ Россиянинг [Украинага нисбатан] агрессиясини танқид қилмагани боис, мен хукумат билан ҳамкорликда бизнинг МДҲнинг устав органларида иштирокимизни расман тўхтатиш борасида таклиф билан чиқдик», — деди Порошенко.

  Порошенко анжуман иштирокчиларига қарата, Россия билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартноманинг [Украина] “миллий манфаатларига мос келмайдиган ва ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини ҳаётга татбиқ этиш имкониятини берадиган” “айрим қоидаларини бир томонлама бекор қилиш” борасида қонун лойиҳасини парламентга тақдим қилишини айтди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены