Banner Top

АҚШ, Британия ва Франция Сурияга ракета зарбаларини йўллади

  Сурия АҚШ, Британия ва Франция томонидан йўлланган ракета зарбаларининг йўлланиши халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўпол равишда бузилиши деб атади.

  Бу ҳақда САНА ахборот агентлиги хабар бермоқда. Сурия ҳукумати босқинчи давлатлар томонидан қарийб 30 та ракета йўлланганини таъкидламоқда. Хабарларга кўра, улардан учдан бир қисми уриб туширилган. Ҳозирда хужум оқибатида келтирилган зарар ҳисобланмоқда.

  Сурия армиясида айни вақтда ракетага қарши тизимлардан собиқ иттифоқдан олган “С-200”, “Бук” ва бошқа бир қатор мудофаа тизимлари борлиги айтилмоқда.

  Босқинчи давлатлар ўз хужумларини Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланишни тўхтатишга ҳаракат билан оқламоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены