Banner Top

Душанбе Самарқандда тожик тилли мактаб қуради

  Тожикистон ҳукумати Самарқандда 640 нафар ўқувчига мўлжалланган тожик тилли мактаб қуради. Бу борадаги Битим Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан шу йилнинг март ойида имзоланган эди.

 Ҳужжатга кўра, ўзбек томони ўқув биноси қурилиши учун ер майдони ажратади ва қурилиш майдончасида фаолият юритадиган тожикистонлик қурувчилар хавфсизлигини таъминлайди. Ҳужжатда қурилиш компанияларининг божхона тўловларидан озод қилиниши ҳам кўрсатиб ўтилган.

  Қурилиш тугаганидан сўнг объект Самарқанд маъмуриятига топширилади. Ўзбекистонда тожиклар асосан, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва бошқа минтақаларда истиқомат қилади. Расмий статистикага биноан,  советлар даврида Ўзбекистонда 380та тожик тилли мактаб бўлган, сўнгги 25 йилда уларнинг сони маълум даражада қисқарди.

  Шу йил бошларида аҳоли Тожикистон ва Ўзбекистон президентларига очиқ мактуб йўллаб, педагоглар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришларини сўрашди. ​Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Пском, Чакак, Палванак, Испай ва  Нанай қишлоқларида яшочи 100дан ортиқ тожик миллатига мансуб аҳоли ўз мактубларида малакали ўқитувчилар етишмаслиги сабаб тожик мактабларининг ёпилишидан хавотирга тушаётганликларини билдиришган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены