Banner Top

Ереван: норозиликларга қарамай Саргсян бош вазирликка кўрсатилди

  Норозилик намойишларига қарамай, Арманистон қонун чиқарувчилари Серж Саргсян номзодини бош вазирликка кўрсатди. Намойишчилар собиқ президентни ҳокимиятни эгаллаб олишда айбламоқда.

  Ҳукмрон Арманистон Республикачилар партияси (АРП) ва Арман Инқилобий федерацияси (Дашнакцутюн) фракцияси 16 апрел куни бир овоздан Саргсянни бош вазирликка номзод сифатида кўрсатди. Парламент бу масала юзасидан 17 апрел куни овоз беради.

  Сўнгги тўрт кун мобайнида минглаб намойишчилар Саргсяннинг номзодига қарши чиқмоқда. Улар Ереван марказидаги кўчаларни эгаллаб олишди. Норозилик намойишларининг бош ташкилотчиси Николай Пашинян фуқаролар итоатсизлигининг янада кенг қамровли бўлиши лозимлигига чақирди.

  Қўлларида арман байроқлари бўлган норозилик намойишлари иштирокчилари Миллий Мажлисга элтувчи Маршал Баграмян кўчасини эгаллаб олишди ва бир вақтнинг ўзида шаҳар марказида ҳаракатни тўҳтатиб қўйди. ОМОН “девори” оломонни ушлаб турибди. "Арманистонда мисли кўрилмаган ҳодиса кузатилмоқда: яна ўша киши учинчи бор мамлакат етакчиси бўлмоқчи. Биз бунга йўл қўйишимиз керак эмас", – деди мухолифатдаги Civil Contract гуруҳининг раҳбари Пашинян.

  “Арманистон фуқароларини озод қилиш вақти келди. Мана шу кичик ноқулайликлар билан биз сизни  Серж Саргсян томонидан бўладиган катта ноқулайликлардан қутқармоқчимиз”, – дея бақирди Пашинян мегафон орқали оломонга қарата.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены