Banner Top

Дала ўқув майдонида шоирлар билан учрашди

  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда Тошкент ҳарбий округининг Чирчиқ дала ўқув майдонида, мутлақо янги таркибдаги батальон тактик гуруҳи шахсий таркиби билан ижодий учрашув ташкил этилди.

  Дала ўқув майдонига етиб келган ижодкорлар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Баҳтиёр Хайдаров, Хаким Сатторий, Ботир Эргашев дастлаб дала ўқув майдонида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчиларнинг амалий машғулотларини кузатиб бордилар.

  Амалий машғулотлардан сўнг ижодкорлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида адабий йўналишда самимий суҳбат ташкил этилди. Тадбир давомида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ва бошқа ижодкорлар ҳарбий хизматчиларга мардлик, жасурлик, довюраклик, фидойилик туйғуларини ошириш, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш масалаларига қаратилган бадиий асарлардан намуналар келтирдилар ҳамда уларга юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги хизматларида омад тиладилар. Суҳбат давомида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларни китоб билан тақдирлаб, ҳарбий қисм кутубхонасига бадиий адабиётлар ҳадя этилди.

  Маълумот ўрнида:

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрелдаги Қарорида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги фаолиятини кучайтириш, ҳарбий қисмларда тизимли равишда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш вазифалари белгиланган. Мазкур қарорга мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларга мумтоз ва энг сара замонавий адабиётимиз намуналарининг мазмун-моҳиятини етказиб бориш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг билими ва фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Унга кўра ҳарбий қисм ва муассасаларда ёзувчи ва шоирлар, илм-фан, санъат ва маданият арбоблари иштирокида нашр этилган бадиий асарларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли тушунтириб беришга қаратилган  давра суҳбатлари, маданий-маърифий кечалар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены