Banner Top

Торонто: пиёдаларга ҳужум оқибатидаги қурбонлар сони 10 кишига етди

  Канаданинг Торонто шаҳрида автофургоннинг пиёдалар устига бостириб бориши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди. Яна 15 киши жароҳат олди, дея баёнот берди маҳаллий полиция. Бундан аввал 9 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

  Машина ҳайдовчиси ушланди.  У – 25 ёшли Алек Минассиан эди. Ижтимоий таромоқлардаги унинг профилида таъкидланишича, у Сенекадаги маҳаллий коллеж талабасидир. Маълумотларга  кўра у пиёдалар устига атайлаб машинани ҳайдаган, бироқ унинг ҳатти-ҳаракатларининг сабаблари ноаниқлигича  қолмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳайдовчи катта тезликда машинани тротуарга ҳайдаган ва одамларни босиб кетган. Шаҳар полицияси бошлиғи  Марк Сондерснинг хабар қилишича, Минассиан аввалроқ полицияга маълум бўлмаган ва бирор бир террор гуруҳларига алоқаси йўқ.

  Тергов давом этмоқда. Америкаа хавфсизлик хизматларидаги манбага таянган Reutersнинг маълум қилишича, полиция Торонтодаги ҳодисани теракт сифатида кўрмоқда.

Канада бош вазири Джастин Трюдо юз берган ҳодисани “фожеали ва даҳшатли ҳужум” дея баҳолади.

  7 апрель куни Германиянинг Мюнстер шаҳрида автомобил кўча четидаги қаҳвахона хўрандалари устига бостириб борди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 30га яқин киши жароҳат олди. Ҳодиса гумондори отиб ташланди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены