Banner Top

Нетаньяху: “Эрон атом бомбаси устида иш олиб бормаётганини айтиб, алдаган”

  Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авивда 30 апрель куни матбуот анжумани ўтказди. Эронни танқид қилган нутқининг асосий қисми инглиз тилида бўлди, Нетаньяху бу сўзларини халқаро аудиторияга мўлжаллаган эди. У сўзларини тасдиқлаш мақсадида слайдларни намойиш қилди.

  Нетаньяхунинг баёнот беришича, Исроил махсус хизматлари Эрон махфий ядро архивларини қўлга киритган. Унинг айтишича, Теҳрон томонидан олтита мамлакат билан имзоланган амалдаги ядро Битими фақат Эрон томони манфаатларига мос экан. Нетаньяху Теҳроннинг кўп марта берган “Эрон олимлари ядро қуроли устида иш олиб бормаётгани борасида”ги баёнотларини “ёлғон” дея атади.

  Бундан ававл АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча бор 2015 йилда Эрон билан имзоланган Битимни танқид қилган эди, шу билан бирга у май ойи сўнггига қадар Вашингтон мазкур халқаро Келишувдан чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель ҳам сўнгги вақтларда “Эрон ядро Битими” тўғрисида гапира бошлашди. Жумладан  уларнинг ҳар иккиси Келишув айрим “қўшимчалар”га муҳтож эканлигини айтишди.

  Эрон томони агар шу кўринишдаги битим имзолган давлатлар томонидан  инкор қилингудек бўлса, у ҳолда Эрон ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан воз кечишини маълум қилди. 2015 йилда имзоланган Битим Теҳрон ҳарбий ядро имкониятларидан воз кечиши эвазига  жаҳон мамлакатларининг Эронга нисбатан санкцияларини бекор қилишни кўзда тутади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены