Banner Top

Арманистонда Пашинян тарафдорлари норозиликларни тиклашди

  Арманистон пойтахти Ереван ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида норозилик ҳаракати етакчиси Никол Пашиняннинг тарафдорлари бугун фуқаро итоатсизлиги акциясини қайта тиклади.

  Арманистон парламентидаги кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар Никол Пашинянни Бош вазирликка тасдиқламаганидан кейин, норозилик ҳаракати етакчиси ўз тарафдорларини йўлларни, кўчаларни, темир йўлларни, шунингдек Ереван аэропортини қамал қилишга чақирди. У шунингдек, ўқув муассасалари, корхона ва давлат муассасаларини иш ташлашга чақирди.

  Бугун эрталабдан бир гуруҳ фуқаролар Звартноц аэропортига элтувчи йўлларни эгаллаб олдилар. Акция трассада кескин вазиятини келтириб чиқарди, ҳодиса жойига полиция ходимлари етиб келди, дея хабар берди Азатутюн. Шу билан бирга фуқоролар итоатсизлиги  акциялари Ереваннинг бошқа жойларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Хабарларга қараганда, кўчаларга яна талабалар чиққан.

  Арманистон парламенти 1 май куни мухолифат етакчиси Никол Пашинян бош вазир этиб сайланишига қарши овоз берди. Унинг номзоди учун 45 депутат овоз берган бўлса, 55 нафар депутат қарши чиқди. Ўша куни кечқурун Еревандаги Республика майдонида бўлиб ўтган митингда у ўз тарафдорларига мурожаат қилар экан, 2 май куни фуқоролар итоатсизлик акциясини қайта тиклашга чақирди. У полицияни халқ томонга ўтишга даъват қилди. 2 май куни кечқурун унинг тарафдорлари яна Республика майдонига тўпланиши кутилмоқда.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены