Banner Top

Арманистон бош вазири сайлови 8 майга белгиланди

  Арманистоннинг янги бош вазирини сайлаш 8 май куни бўлиб ўтиши мумкин – шу кунга парламентнинг махсус мажлиси тайинланган. Бу ҳақда парламент спикери Ара Баблояннинг баёнотида айтилган бўлиб, бу баёнот ахборот агентликлари томонидан чоршанба куни кундузи тарқатилди.

  Матнда эҳтимол тутилган номзодларнинг исмлари кўрсатилмаган, шу билан бирга, ҳукумат тепасидаги Арманистон Республикачилар партияси мамлакат бош вазирини қайта сайлашда депутатларнинг камида учдан бир қисми илгари сурган номзодга овоз беришларини билдирди.

  1 май куни қонун чиқарувчилар навбатдаги бош вазир сифатида мухолифат етакчиси Никол Пашиняннинг номзодига қарши овоз беришди. Пашинян ўз тарафдорларини зўравонлик қилмаслик ва қонун доирасида ҳаракат қилишга чақирди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены