Banner Top

“Толибон” ҳаракати афғон-тожик чегарасига 7 минг жанггарисини жойлаштирди

  «Толибон» ҳаракати афғон-тожик чегарасидаги 29 та машқ базаларига  7 минга яқин ўз жангарисини жойлаштирди.

  Бу ҳақда Тожикистон Миллий  Ҳавфсизлик Давлат қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали 2 май куни ВОМСА дастурининг ҳаётга татбиқ этилганинга 15 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда маълум қилди.

  Унинг сўзларига қараганда, “Толибон” ҳаракатининг 6  минг 825 нафар жангариси  Афғонистон жанубидан шимолга олиб келинган ва ҳозир Балх, Қундуз, Тахор ва Бадахшон вилоятларидаги 29 та тренировка базаларида туришибди. Жангариларнинг кўпчилигини Марказий Осиё мамлакатларидан келганлар ташкил қилади, дея таъкидлади Ражабали Раҳмонали.

  Афғонистон билан 1400 километрлик чегарага эга бўлган Тожикистон ўзининг жанубий чегараларида қуролли гуруҳларнинг тўпланиб бораётганидан хавотирга тушмоқда. Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 30 ноябр куни Минскда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Ташкилотининг коллектив хавфсизлик Кенгаши сессиясида сўзлаган нутқида ҳамкорларга яна бир бор мурожаат қилиб, ОДКБ иштирокчилари бўлмиш мамлакатларнинг жанубий чегараси ҳисобланмиш тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашга ёрдам беришга чақирган эди.

  Тожикистон МҲДҚ чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмоналининг айтишича афғон-тожик чегараси биргина Тожикистоннинг бош оғриғига айланган.У хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларга мамлакатнинг жанубий чегараларини мустаҳкамлашдаги ёрдамлари учун миннадорчилик билдирди ва Тожикистон бу каби ёрдамларга яна муҳтож эканлигини таъкидлади. Ражабали Раҳмоналининг айтишича, Тожикистонда 15 йил мобайнида ВОМСА дастурни ҳаётга тадбиқ этиш давомида Афғонистон билан чегараларни мустаҳкамлашга 43 млн евро ажратилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены