Banner Top

Душанбеда терроризмга қарши курашнинг янги усуллари изланмоқда

  Душанбеда 3 май куни “Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш” мавзуида халқаро конференция бошланди. Тожикистон хукуматининг БМТ, ЕҲҲТ ва Европа Иттқфоқи билан ҳамкорликда ташкиллаштирган тадбир жума куни ҳам давом этади.

  Конференция  ишида 46та  мамлакат ва 30та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек илмий-тадқиқот институтларининг 400дан ортиқ иштирокичиси қатнашмоқда, дея хабар беради ТР ТИВ.

  Конференция барча манффаатдор томонларнинг тажриба алмашиш ва хавфсизликка таҳдидлар ва замонавий хавф-хатарларга қарши кураш доирасида биргаликдаги ва мувоффиқлаштирилган харакатлар учун аниқ қадамларни ишлаб чиқиш мақсадида кенг кўламли мулоқот ва ўзаро манфаатли хамкорликнинг мухим платформаси бўлиб хизмат қилади, дейилади ТР ТИВ хабарида.

  Мунозараларда иштирок этиш учун Душанбега ЕҲҲТ Бош котиби Томас Гремингер, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков, АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Генри Эншер, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жан-Кристоф Белльяр, айрим давлатлар ТИВ раҳбарлари келди.

  Халқаро конференция арафасида Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони  Ражабали Раҳмонали баёнот бериб, “Толибон” ҳаракатининг  6 минг  825 нафар жангариси Афғонистон жанубидан шимолга ташланганини маълум қилган ва улар айни дамда Балх, Қундуз,Тахор ва Бадахшон вилоятларидаги 29та машқ базаларида эканлигини билдирган эди. Жангариларнинг кўпчилигини Марказий Осиё мамлакатларидан келганлар ташкил қилади, дея таъкидлади Ражабали Раҳмонали ВОМСА дастурининг 15 йиллига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида.

  Афғонистон билан 1400 километрлик чегарага эга бўлган Тожикистон ўзининг жанубий чегараларида қуролли гуруҳларнинг тўпланиб бораётганидан хавотирга тушмоқда. Генерал Ражабали Раҳмоналининг айтишича афғон-тожик чегараси биргина Тожикистоннинг бош оғриғига айланган. У бу чегаралар янада мустахкамланиши кераклигини таъкидлади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены