Banner Top

Путин тўртинчи муддатга Россия президенти вазифасига киришди

  Тўртинчи муддатга президент этиб қайта сайланган Владимир Путин қасамёд қабул қилди ва расман Россия президентлигига киришди. Тантанали маросим Катта  Кремл саройида бўлибўтди.

  "Россия замонавий ва қатьиятли  бўлиши керак. Замонамиз чақириқларига қўқмасдан тайёр туриши керак ва уларга қарши қатьиятлилик билан жавоб қайтариши лозим, биз аньанавий қудратли бўлган соҳаларимизда етакчиликни изчил ривожлантириб боришимиз керак", – деди Путин ўзининг инаугурация нутқида.

  Путин “ҳаётнинг барча соҳаларида кашфиётлар” бўлишини талаб қилди, шу орқали жамият “юқори ҳимоя ва бюрократик тўсиқлар” устидан зафар қучади.

  "Mен бундай ютуқни нафақат янги ва барча ривожланишларни англаган ҳолда одамларни боғлаб турган,уларнинг ўзларини тўлиқ намоён қилишга,ўзларини ва ўз истеъдодларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиганадолатсизликни,турғунликни, қаттиқ ҳимоя ва бюракратик ўликликни рад этадиган эркин жамият томонидан таъминланиши мумкинлигига ишонаман”, – дея баёнот берди Путин.

  Инаугурация маросимида беш минг киши, жумладан ижро,қонун чиқарувчи, суд хокимияти, асосий диний конфессиялар вакиллари, хорижлик дипломатлар, шунингдек, илк бор сайланган президент штабида ишланган волонтерлар иштирок этди.

  Настоящее Время тўғридан тўғри трансляция қилди.

  5 май куни Россия бўйлаб Владимир Путин инаугурациясига қарши тадбирлар бўлиб ўтди.

  5 май куни Россиянинг кўплаб шаҳарларида “У биз учун подшоҳ эмас” деб номланган норозилик акциялари бўлиб ўтди, тадбирларда Владимир Путиннинг тўртинчи муддатига қарши чиқишди. «ОВД-Инфо» маълумотига кўра, Россиянинг 27 шаҳрида 1597 киши ушланди. Улардан айримлари озод қилинди. Айримлар ҳибсда ушлаб турилибди, бошқалари эса суд қилинади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены