Banner Top

Қозоғиситонда почта дрони синовдан ўтди

  Олмаота вилоятида почта дрони кўнгилдагидек синовдан ўтмади, учувчисиз аппарат қулаб тушди. Тўғри иккинчи уринишда аппарат парвоз қилди. Синов бош вазир ўринбосари Асқар Жумагалиев ва "Казпочта" раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.

  "Казпочта" раҳбарияти экспериментни тўҳтатмади: Қозоғистоннинг тўртта вилоятига хабарларни етказиш мақсадида почта дронларини хаётга татбиқ этиш дастури устидаги ишлар давом эттирилади. Саккиз ойдан бери учувчисиз аппаратлар тест режимида парвоз қилмоқда, эндиликда янги  модель тақдим қилинди. Ваъдаларга қараганда янги модель ҳозиргисидан икки баробар кўп масофага, яъни 80 километргача бўлган ерга парвоз қилиши ва икки баробар кўп юкни (4 кг) элтиб қўйиши мумкин.

  "Казпочта" раҳбари Серик Сарсеновнинг айтишича, янги аппаратлар газета ва журналлар нашрдан чиққан куннинг ўзидаёқ обуначиларга етказиб беришнинг имкониятлари пайдо бўлди. Учувчисиз аппаратларга  нашриётнинг ўзидаёқ газета ва журналлар юкланади ва шундан сўнг дрон белгиланган манзил томон парвоз қилади,вақт тежалади, белгиланган манзилга автоматик равишда юкларни ташлайди, у ерда почтальоннинг ўзи саралайди.

  "Яхши томони яшил технологияларни ривожлантираяпмиз: дронлар тўлалигича электрдан қувватланади", — дея таъкидлайди Сарсенов.

 Дронлар "Казпочта"  учун Қозоғистоннинг Adrome Automation компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Унинг бош директори Алексей Кимнинг сўзларига қараганда, аппаратларни ўзлари йиғишади, бироқ микросхемаларни хориждан сотиб олишади. Бу каби аппаратнинг баҳоси, унинг сўзларига қараганда, 5 минг доллардан бошланади.

  Апрел ойи бошларида  "Почта России" илк бор юкларни учувчисиз аппаратлар орқали етказиб беришга уринган эди. Синовлар масофаси узоқ ва аҳолиси кам бўлган  Бурятияда бўлиб ўтди. "Рудрон/Экспедитор 3М" дрони икки килограммли юкни 60 километрдан 70 километргача бўлган масофага етказиб бериши керак эди. Бироқ хавога кўтарилиши билан уйга бориб урилди ва қулаб тушди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены