Banner Top

Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг хотираси улуғланди

  Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида мустақиллигимиз йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 22 нафар Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишланган “Хотира ҳиёбони” очилди.

  Унда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

  Сўзга чиққанлар юртимиз тинчлиги ва келажаги учун жон фидо қилганларнинг ёди ҳамиша қалбимизда эканини, уларнинг жасорати эса ўсиб келаётган ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларининг камол топишида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

  Тадбир сўнгида йиғилганлар ёдгорлик монументи пойига гуллар қўйишди.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены