Воскресенье, Август 25, 2013

Италияда янги йил кечаси пиротехникадан 251 киши жабрланди

   Неаполда янги йил кечаси пиротехника воситаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 48 киши жабрланган бўлиб, улардан 10 нафари болалар бўлган.

 Corriere della Sera газетасининг хабарига кўра, мазкур жабрланганлар сифатсиз петарда ва салютлардан фойдаланиши оқибатида турли даражада куйган ва жароҳатланган.

  Туманлардан бирида петарданинг кучли портлаши натижасида уй аркаси кўчиб тушган ва бунинг оқибатида бинодан одамларни ҳавфсиз жойга кўчиришга тўғри келган.

  Италияда пиротехникадан жабрланиш билан боғлиқ жами 251 та ҳолат қайд этилган. Бу ўтган йилга нисбатан 30%га кам бўлиб, ўтган йилда 361 киши жабрланган.

 

Ўқилган 381 маротаба